Асарни тайёрлаш жараёнида Уолтер Айзексон Стив Жобс ҳаётининг сўнгги йилларида у билан бир неча интервьюлар ташкиллаштиради. Шу билан бирга Стивни билган, у билан ишлаган дўстлари ва душманлари билан суҳбатда бўлади. Ушбу суҳбатлар асосида Стив Жобс ҳаёти ҳақида холис ва одил китоб ёзишга ҳаракат қилинади. Муаллиф китобда Стив Жобснинг табиати, унинг муваффақият сирларини очиб беради.